Муҳсин Низомиддинов: "Ҳужумда ёшларга имконият бердик, энди голни ҳис қиладиган, тажрибалироқ ҳужумчи оламиз"
Бугун про лиганинг 13-турида “Дўстлик” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари 1:1 ҳисобида дуранг ўйнадилар. Учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
- Курашларга, вазиятларга бой ўйин бўлди. Имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Агар ана шу имкониятлардан фойдаланганимизда ўйин натижаси бошқача бўларди.
- “Дўстлик”ни охирги натижаларидан келиб чиқиб жамоангизда бу рақибни бемалол ютамиз, деган ўй бўлди, шекилли ва катта темп билан ўйнашмади.
- Суперлига ўйинларини ҳам кўряпмиз. Об-ҳаво исиган, юқори темпда тўп суриш қийин. Футболчилар ҳам инсон ва улар ҳам чарчашяпти. Темп бугунги ҳавога яраша бўлди. Лекин темпимиз яхши эди. Бу менсимасликда эмас, сифат етишмаслигида. Сиз бу нарсани қанақа тушунасиз? Масалан, футболчилар ҳавони иссиқлигига қарамай ғалаба учун охиригача югуришяпти. Фақат класс етишмаётгани эвазига футболчи қаердадир хато қилиб қўйяпти, ўйлаган комбинациямиз чиқмай қоляпти.
- “Қўқон-1912” 5-ўринга тушиб қолди. Истеъфо ҳақида ўйламаяпсизми?
- Буни раҳбарият ҳал қилади. Кўрамиз, Худо хоҳласа яна ишлашда давом этамиз.
- Дониёр Исмоиловни иккинчи таймда майдонга туширганингиздан кейин ўйин яхши бўлди. Нимага биринчи бўлимдан туширмадингиз?
- Ҳар бир мураббийни ўйинолди режаси бўлади. Шу режамиз бўйича Шахзод Бешимовни тайёрлагандик. Ҳаво иссиқ, кўпроқ биринчи бўлимда тўпни назорат қилдик. Шунга яраша 3-4 та имконият яратдик. Иккинчи бўлимга Дониёр Исмоиловни сақлаб қўйгандик. Унда тезлик бор. Рақиб жамоа чарчаганида у янада чопарди. Бугун шу нарса ўхшади. Фақат унга ҳам гол етишмади.
- Ҳакамлик бўйича нима дейсиз?
- Ҳакамлик яхши. Ўзимиз хато қилдик. Кўрдинглар, 5-6 та яққол вазиятларимиз бор эди, урганимизда бўлди, эди.
- Ёзги трансфер ойнаси вақтида нечта футболчи олиб келишни режалаштиряпсиз ва қайси позицияларга?
- Ҳимояга, ўртага ва ҳужумчи. Ҳар бир учрашувда қатор вазиятларимиз бўляпти. Ҳужумчимиз фойдалана олмаяпти. Олдинги чизиқда тажрибалироқ, голни ҳис қиладиган ўйинчини оламиз. Ёшларга имкон бердик ва биринчи даврада уларни кўриб олдик. Уларни даражаси шундай бўляпти, қўша олмаяпти. Агар ўйинига қўшганида ҳар бир ўйинда 3 очкодан олган бўлардик. Голларимиз етишмаяпти. Позицияга қараб таркибни кучайтирамиз.
Фикрлар