Мундиалдан четлатилган ҳакам вафот этди
Нидерландиялик ҳакам Роб Диперинк 38 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Нидерландия Қироллик футбол иттифоқи расман маълум қилди. Ҳозирча ўлим сабаби очиқланмаган.
Маълум бўлишича, полиция ҳодиса юзасидан тергов бошлаган ва ҳакам яшаган ҳудудда текширув ишларини олиб бормоқда.
Диперинк 2026 йилги жаҳон чемпионатида VAR ҳаками сифатида ишлаши керак эди, аммо мусобақа бошланишидан олдин ФИФА томонидан четлатилган.
Апрель ойида у Лондонда вояга етмаган шахсга нисбатан номақбул ҳаракатларда гумон қилиниб қўлга олинган эди. Кейинчалик далиллар етарли эмаслиги сабабли Британия полицияси ишни ёпган ва ҳакамга нисбатан айбловлар олиб ташланган.

Фикрлар