Мундиалга ғолиб бўлиш учун терма жамоаларнинг имкониятлари баҳоланди. Ўзбекистоннинг имконияти қанча?

  • 5 декабрь, 19:17
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Машхур аналитик нашр "Opta" 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этувчи терма жамоаларнинг мундиалда ғолиб бўлиш имкониятларини баҳолади. Таҳминларга кўра, жаҳон чемпиони бўлишга энг яхши имконият 17.0 % билан Испанияда. "Қизил фуриялар"дан сўнг Франция (14.1 %) ва Англия (11.8 %) терма жамоаларининг имкониятлари юқори баҳоланмоқда.

Tecno

Кучли ўнталикдан Аргентина (8.7 %), Германия (7.1 %), Португалия (6.8 %), Бразилия (5.6 %), Нидерландия (5.2 %), Норвегия (2.3 %) ва Колумбия (2.0 %) ўрин олишган.

Осиё терма жамоалари орасида энг баланд баҳоланган имконият Японияга тегишли — 0.9 %. 

Ўз тарихидан илк бор жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистоннинг чемпион бўлиш имконияти 0.2 фоиз дея баҳоланди. Мундиалга йўлланма учун терма жамоамиз билан курашган Эрон ва Қатарнинг имкониятлари 0.2 % ва 0.1 фоиз деб таҳмин қилинди.

Image

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!