Мундиалнинг энг зўр ўйинчиси операция қилинади
«Манчестер Сити» ва Испания терма жамоаси таркибида ҳаракат қиладиган тажрибали яримҳимоячи Родри умуртқа поғонасидаги муаммо сабабли жарроҳлик амалиётига муҳтож. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.
Манбага кўра, 30 ёшли футболчининг майдонга қайтиш муддати ҳозирча аниқ эмас. Табиблар унинг тикланиш жараёни қанча вақт талаб этишини башорат қилишга шошилмаяпти.
Аввалроқ мадридлик «Реал» Родри трансфери бўйича фаол музокаралар олиб бораётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
Ўтган мавсумда Родри «Манчестер Сити» сафида барча мусобақалар доирасида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Шу билан бирга, у 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси билан ғолиб чиқиб, мусобақанинг энг яхши ўйинчиси деб топилган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар