Мурод Ризаев: Суперлигада рақобат кучли эмас. Шу боис ОЧЛда муваффақиятсизликка учраяпмиз

“Спорт” телеканалининг таниқли шарҳловчиси Мурод Ризаев клубларимиз нега Осиё чемпионлар лигасида муваффақиятсизликка учраши, финалга чиқа олмаслиги борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Чемпион бўла олмаслигимиз биринчи навбатда ўзбекистонлик футболчиларнинг жисмоний ҳолати билан боғлиқ деб ўйлайман. Иккинчидан, Суперлигада рақобат анча кучли бўлиши лозим. 5-6 жамоа чемпионлик учун курашишиш керак. Бошқа чемпионатларда мана шундай ҳолатни кўрамиз. Қолаверса, яхши легионерларни таклиф қила олмаяпмиз. Бу асосий жиҳатларидан биридир. Легионерлари лимити 3+1дан унумли фойдаланмаяпмиз.

Bunyodkor va Sugdiyona (18)

Мана, “Шанхай СИПГ”ни олайлик. Халк, Оскар, Элкесон, Одил Аҳмедов. Ёки арабларга қарасак, Жовинко қандай гол урмоқда. ОЧЛ тўпурарларига эътибор беринг рўйхатда бразилиялик футболчиларга кўзимиз тушади. Бундан ташқари биргина Хавининг ўзи нималар қилди. Тошкентда ҳам, Доҳада ҳам жамоасига катта ёрдам берди. Хуллас араб ёки бошқа давлат вакилларидаги маблағ жиҳатдан барқарорлиги туфайликми улар легионерлар танлашда адашишмайди. Айнан хорижлик футболчилар жамоаларининг мувафақиятларига катта ҳисса қўшишмоқда.

villanueva1

“Бунёдкор” Ривалдони олиб келганида ижобий кўрсаткичларни қайд этди. Ҳозир эса тажрибали, маҳоратли, иқтидорли легионерларни жалб қила олмаяпмиз. Клубларимиздаги хорижлик ўйинчилар ишончни оқлашмаяпди. Бошқа давлат вакилларида аксинча, уларда легионерлар анча кучли ва клуб ҳам шунга яраша ғалаба қозонмоқда.

107_xWlvTWd

Яна 2 та ҳолатни қўшимча қилмоқчиман. Ички чемпионатимизда футболчиларимиз жиддий таъқибга дуч келишмайди. Жамшид Исандеров ва Шерзод Аъзамов нима учун шундай хатога йўл қўйди. Чунки улар Суперлигада бундай ҳолатларда рақибларидан осонлик билан ўтиб кетишган.

“Локомотив” чемпионатимизда ОЧЛдаги каби бундай тарзда қизил карточка, аламли гол ўтказиб юбормайди. Ундан ташқари ҳимоячиларимиз оддий вазиятларда рақибга тўпни олдириб қўйишмоқда. Қаршисидаги ўйинчиларнинг босимига чидай олмаяпди. Буни биз “Пахтакор”да ҳам кўрдик. Очиғи, “темирйўлчилар”нинг ўйини мени ҳайрон қолдирди.

Ҳали ҳаммаси олдинда. Ишонамиз, иккила клубимиз охирги ўйинларни кўтаринки руҳда ўтказишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sherdilbek Tursunaliyev
26/04/2019 15:35
Ozbek futboli koz ongimizda tanazulga uchramoqda buni inkor eta olmaysiz togrimi!
махмуда Джураева
27/04/2019 07:02
Таназзул дегани бутунлай барбод булиш дегани. Балки бу гап унча тугри келмас. Лекин ткшкунлик, тушкун кайфият борлиги рост. Тугриси менга чемпионатимиз екмаяпти, балки узгаришлар булар, билмадим.
&
darwesh
25/04/2019 16:55
умуман олганда тугри гаплар-ку, лекин клубларимиз гурухдан чикишига ишонмайман. Юкорида айтилган босим сабабли иккала клубимиз хам гурухдан чика олмайди.
махмуда Джураева
25/04/2019 18:18
Агар кандайдир бир муьжиза булмаса, лекин спортда муьжизани спортчиларнинг узи содир этишини хисобга олсак, бунга ишониш кийин. Пахтакор балки озгина илгари юрар, лекин каердадир барибир колиб кетади. Хатто Осие футболи хам шу кадар усиб кетганки, бизнинг футболимиз савиясига караб туриб, осие клубларидан канчалик оркада эканлигини куриб хафа буласан. Эрон кандай килиб футзалда хам, катта футболда хам бунчалик илгарилаб кетган?
&
25/04/2019 18:36
Манимча, хаммаси болалар футболидан бошланади. Бизнинг иклим футболни ривожлантириш учун жудаям мос келади.