Мурод Ризаев: Яман билан ўйинда Вадим Абрамовдан таваккал қилмаслигини ва Жалолиддин Машариповни майдонга тушурмаслигини сўраймиз

Айни пайтда Саудия Арабистонида жаҳон чемпионати 2-саралаш босқичи давом этмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудиядаги марказлашган мусобақада Сингапур билан ўйин ўтказди ва 5:0 ҳисобида зафар қучди. Энди ҳамюртларимизнинг кейинги ўйини Яманга қарши бўлади. 

"Спорт" телеканали шарҳловчиси Мурод Ризаев бўлажак учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди ва бош жамоамиз устози Вадим Абрамовга Жалолиддин Машариповни шу куни майдонга тушурмаслигини сўради.

Қатар ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичида 1-ўринни эгаллади. Бу бизга нима беради?

photo_2020-05-07_11-20-49

- Вадим Абрамовдан жуда ҳам илтимос қилиб сўраймиз, шу куни Жалолиддин Машариповни майдонга тушурмаслигини. Машариповда сариқ карточка бор. Саудия Арабистони ҳакамларга "заказ" қилиб, унга сариқ кўрсатиб қўйиши мумкин, ҳар қандай ҳаракати учун. Кейин охирги турни ўтказиб юборади. Саудиянинг энг қўрқаётган футболчиси бу - Машарипов. Шунинг учун жуда кўплаб журналистлар ва футбол жамоатчилиги Вадим Абрамовдан сўраб қоламиз ушбу беллашувда Жалолиддинни майдонга тушурмасликни. Унинг ўрнига Олег Зотеевни қўйсин. Чап қанот ҳимоясига Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳаракат қилади.

Ўзбекистонга йирик ҳисобда ютқазган Сингапур мураббийи: Саудия Арабистони билан ўйинда ижобий натижа қайд этишни истаймиз

IMG_9393

Иккинчи илтимосимиз, Достон Ҳамдамов ўрнига Фарруҳ Икромовга имконият берсин. Бу бола Яманнинг ҳар қандай футболчисидан ўтиб кетади. Ўзини кўрсатади.

Аввало, Саудия Арабистонини мағлубиятга учратишимизга ишонаман. Ўйлайманки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2-ўринни олиб бўлса ҳам кейинги босқичга чиқади. Чунки Туркманистон Ливанни ютиб берди. Бу бизнинг фойдамизга ишлайди. Ҳамюртларимиз 2-поғонани эгалласа 5-жамоа бўлиб ҳам 3-саралашга йўл олади. Бу борада терма жамоамизга омад, - деди Мурод Ризаев.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
09/06/2021 20:36
Бу Яман термасини хам, Сингапурни хам Олий лигадаги хар кандай клубимиз енга олади. Терма жамоани аралаш 2-составлари билан уйнаб, Сингапурни хам, Яманни хам енгиш мумкин эди. 4-0, 5-0 шарт эмас, 2-0 хам етади. Асосий кучайган состав билан Саудияни енгишни уйлаш керак эди!
&
Ашуров Бахтийор
09/06/2021 21:05
100%хаксиз!!!
&
Ашуров Бахтийор
09/06/2021 17:15
Муроджон фикрингизга мутлако кушилмийман.Бу боскичда иккинчи урин билан чикадиган булсак,Ж/Чидан умид килмасак хам булади.Чунки иккинчи жамоалар Ж/Ч чикишга кучи етмайди.Шунинг учун хам,бирни олиб Ж/Чи йулланмасига энг асосий давогарлардан бмри эканлигимизни исботлаб учун хам,ар-Рийодда Саудияни ер тишлатишимиз керак.Тамом вас-Салом!!!
&
Ашуров Бахтийор
09/06/2021 17:27
Менга колса математик хисоб-китоблардан кура Ж/Чдан воз кечиш осонрок.Бошкотирмалар билан бош огритиб сунги боскичга чикадиган булсак,демак Т/Жмиз Ж/Ч чикишга лоик эмас.Иккинчи билан чиккан жамоа шунчаки асаб бузарликдан бошкасига ярамайди.Йулланмаларга факат,биринчи урин билан чиккан жамоаларгина лоик.Менинг фикрим шундай,йокмаган булса узур.Яна хам,билмадим.ВаАллахуАлам!!!
09/06/2021 20:01
Biz Braziliya emasmiz duch kelganni enasini ko'rsatib ketadigan. His tuyguga berilmasdan barcha mayda detallarga etiborli bo'lib, kurashni davom ettirishimiz kerak. Masharipov masalasiga kelsak, tushirmay tursin. Vaziyatga qarab oyinga qoshilishi mumkin. Shundogam masharipovsiz yengayotogan bolsak, dam olib turaveradi
&
Ашуров Бахтийор
09/06/2021 20:12
Хис-туйгуларга бериладиган йошдан утганман.Мана курамиз Эрон хам,хисоб-китобдан кура,энг осон йулдан боради.Яни колган икки уйинда хам,ютиб биринчи урин билан чикади.Бундай уйлаб карасангиз иккинчи билан чикадиган жамоаларга Ж/Чга чикишни умуман имконияти йук.Чунки даражаси шунга яраша.
&
Турсун Ғани
10/06/2021 17:20
Балким Мурод ака Ризаев ҳақ гапни айтаётгандирлар.Мураббийларимиз қулоқ солса яҳши бўлар. Қитмир арабларни қўлидан ҳар бало келади.
rar rar
10/06/2021 15:09
Man bir narsaga tushunmayman, 4 ta sport sharhlovchisi chiqib bizni futbol jamoamiz haqida bahsli (ayrim paytlar foydali - bazan umuman befoyda) fikr-mulohazalar yuritishadi.
Agar bu fikrlarga murabbiylar ko'nsa, nega ularni maslahatchi qilib olmaydi ?
Yoki nega birortasi murabbiy bo'lib, biror pastroq jamoalarda o'zini sinab ko'rmaydi ?
Va oxirgi savol shunchalik maslahat beryapsilar avvalo raxmat, nega Milliy terma jamoamizga
keladigan "Ustoz"dan (yoki Ustozlardan desak ham bo'laveradi) xalq norozi.
Аслиддин Солиев
10/06/2021 01:43
2чи урин бн кейинги боскичга чикишни фарки йук. У еги жамоани уйинига боглик. Яхшиси1чи бб чикиш яхширокдир. Лекини бор. 2чиларни охиргиси бб колиш емондир.
&
Abdushukurov O
09/06/2021 22:30
Яманга қарши аралаш таркиб тушириб, Саудияга қарши қаттиқ ўйнайвериш керак. Саудия билан Ўзбекистон дурранг ўйнайди деб ўйлаб қолдим негадир.
&
косим
09/06/2021 19:01
Фикрингиз*мурод.акани.фикрларида.жон..бор.чунки.бундий.найранглар.лар.олдин.хам.булган.катта.йошдаги.мухлислар.буни.яхши.билишади,
&
косим
09/06/2021 18:58
Фикрингиз*мурод.акани.фикрларида.жон..бор.чунки.бундий.найранглар.лар.олдин.хам.булган.катта.йошдаги.мухлислар.буни.яхши.билишади,
&
косим
09/06/2021 18:58
Фикрингиз*мурод.акани.фикрларида.жон..бор.чунки.бундий.найранглар.лар.олдин.хам.булган.катта.йошдаги.мухлислар.буни.яхши.билишади,
&
косим
09/06/2021 18:58
Фикрингиз*мурод.акани.фикрларида.жон..бор.чунки.бундий.найранглар.лар.олдин.хам.булган.катта.йошдаги.мухлислар.буни.яхши.билишади,
&
косим
09/06/2021 18:58
Фикрингиз*мурод.акани.фикрларида.жон..бор.чунки.бундий.найранглар.лар.олдин.хам.булган.катта.йошдаги.мухлислар.буни.яхши.билишади,
&
косим
09/06/2021 18:58
Фикрингиз*мурод.акани.фикрларида.жон..бор.чунки.бундий.найранглар.лар.олдин.хам.булган.катта.йошдаги.мухлислар.буни.яхши.билишади,
&
косим
09/06/2021 18:58
Фикрингиз*мурод.акани.фикрларида.жон..бор.чунки.бундий.найранглар.лар.олдин.хам.булган.катта.йошдаги.мухлислар.буни.яхши.билишади,
&
косим
09/06/2021 18:58
Фикрингиз*мурод.акани.фикрларида.жон..бор.чунки.бундий.найранглар.лар.олдин.хам.булган.катта.йошдаги.мухлислар.буни.яхши.билишади,

Минбар

Барча блоглар