Муроджон Аҳмадалиев келгуси жангида кимга қарши рингга кўтарилиши ҳақида гапирди

«Энг яхши даврларим ҳали олдинда. DAZN ва «Matchbox room»нинг бир бўлаги эканимдан хурсандман. Кейинги жангларим орқали ҳам уларни хушнуд этишни истайман. Албатта, келгуси жангларимни бирлаштирувчи чемпионлик камарлари учун ўтказиш ниятидаман. IBF камари соҳиби Риосуке Ивасага қарши жанг балки навбатдаги бўлар. WBO чемпиони Эмануэль Неверрет ҳам рўйхатимда бор. Бу жанг мен учун анча қизиқарлироқ. Чунки бизнинг услубларимиз ўхшаш. Даниэль Романга қарши жангда жуда кўп нарсаларни ўргандим», - дейди "МЖ Кака".

Эслатиб ўтамиз, Аҳмадалиев сўнгги жангида Даниель Романни мағлуб этиб, WBA ва IBF камарлари соҳибига айланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!