Муроджон Аҳмадалиевнинг рақиби ажойиб шартномадан маҳрум бўлди

“Matchroom Boxing” промоутерлик компанияси собиқ WBA ва IBF чемпиони Даниэль Роман билан ҳамкорликни тўхтатди. Бу ҳақда Романнинг асосий промоутерлик компанияси “Thompson Boxing” ўз Твиттер саҳифасида хабар берди.

"Matchroom” Даниэль Роман ва бизнинг шериклигимиз борасидаги яқин келажак учун қарор қабул қилди ва биз уни ҳурмат қиламиз. Романнинг энг яхши жанглари ҳали олдинда ва келажакда барчаси ижобий бўлади, деган умиддамиз. Биз унга ҳеч қачон ишонишдан тўхтамаймиз" - дея изоҳ қолдирилган промоушеннинг Твиттер саҳифасида.

Маълумки, Роман сўнги мажбурий ҳимоя жангини 30 январь куни ҳамюртимиз Муроджон Aҳмадалиевга қарши ўтказиб, очколар ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!