Муроджон Аҳмадалиевнинг вазнида янги чемпион...

  • 2 август, 2020, 11:50
  • 0
  • Бокс

"Showtime" канали профессионал бокс бўйича бир нечта чемпионлик жангларини эълон қилган эди. Ушбу жангларнинг дастлабкиси биринчи ярим енгил (55.2 кг) вазнда вакант WBО жаҳон чемпионлик камари учун Анжело Лео(20-0, 9 КО) ва Тремеин Уильямс (19-1, 6 КО) ўртасида бўлиб ўтди. Тўлиқ 12 раунд давом этган баҳсда Лео 117-111, 118-110 ( 2 та ҳакам) ҳисобида ғалаба қозонди ва WBО жаҳон чемпионлик камари эгасига айланди.

Эслатиб ўтамиз: ушбу вазнда WBO чемпиони бўлган мексикалик Эмануэль Наваррете ярим енгил вазнга (57.1 кг) ўтганлиги муносабати билан камар вакант қолган эди. Шунингдек, айнан мазкур биринчи ярим енгил (55.2кг) вазнда ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) WBА ва IBF чемпионлик камари соҳиби ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!