
Мусаевнинг жамоаси кучли клуб билан дуранг ўйнади
Бугун Япония J лигасида 4-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб борадиган “Жубило Ивата” клуби сафарда “Санфречче Хиросима”га қарши баҳс олиб борди.
Хиросимадаги “Ямаока” стадионида кечган қарама-қаршиликда ҳисоб очилмади – 0:0. Мусаев бугун заҳирада қолди.
Ушбу натижадан сўнг “Жубило Ивата” жамғарган очколар сони 4 тага етди ва жамоа турнир жадвалидаги 18 клуб орасида 14-ўринда бормоқда.
Япония J лигаси. 4-тур
“Санфречче Хиросима” – “Жубило Ивата” 0:0.
Фикрлар