Мусаевнинг жамоаси нурсиз дуранг қайд этди
Ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб борадиган "Жубило Ивата" клуби бу тур сафарда "Санфречче Хиросима" меҳмони бўлди. Мазкур беллашув нурсиз дуранг билан ниҳоясига етди.
Мусаеф ўйинни захира ўриндиғида бошлади ва 81-дақиқада майдонга тушди. Бугунги натижадан сўнг "Жубило Ивата" ҳисобидаги очколар сони 2 тага етди. Жамоа ўзининг келгуси учрашувини 6 март куни "Гамба Осака"га қарши ўтказади.
Фикрлар