Мусиалада даволанишнинг ножўя таъсирлари пайдо бўлди
Аҳволи яхши эмас
«Бавария» ярим ҳимоячиси Жамал Мусиаланинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар клубни ҳануз ташвишга солмоқда. Неврологик касалликка чалинган футболчининг даволаниш жараёни осон кечмаяпти.
Германия нашри Bild ёзишича, Мусиала қабул қилаётган дориларнинг ножўя таъсирлари билан курашмоқда. Шу боис у ҳар доим ҳам майдонда ўзининг энг юқори даражадаги ўйинини намойиш эта олмаяпти.
Аввалроқ «Бавария» кузатув кенгаши аъзоси Карл-Хайнц Румменигге Мусиаланинг соғлиғи билан боғлиқ хавотирлар сабаб уни сотиш эҳтимолини инкор этмаган эди.
23 ёшли Жамал Мусиала Transfermarkt портали мутахассислари томонидан 80 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.
Изоҳлар (0)