Мустафа француз гранди билан шартнома имзолади (ФОТО)

"Лилль" ўзининг расмий сайтида "Галатасарой" ярим ҳимоячиси Мустафа Капи билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

18 ёшли туркиялик футболчи француз клуби билан узоқ йиллик шартнома имзолади. Мустафа “Галатасарой” тарбияланувчиси ҳисобланади. Аммо у ҳали асосий жамоада дебют қилмаган.

“Лилль” бугун Франция чемпионати доирасида “Мец”га қарши ўйнайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)