Мутахассис: "Гвардиоланинг Англияга бош мураббий бўлиши ҳақиқатга тўғри келмайди"

Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати чорак финалида Францияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва мусобақа билан хайрлашди. Бу мағлубиятдан сўнг терма жамоа бош мураббийи Гарет Саутгейтнинг истеъфога чиқиши борасида кўплаб баҳс-мунозаралар бошланиб кетди. 

Англиянинг биринчи чет эллик бош мураббийи бўлган Свен-Йоран Эрикссон ушбу мавзуга оид қуйидаги фикрларини билдирди.

"Почеттинони Англия терма жамоаси бош мураббийи сифатида тасаввур қила оламан. У "Тоттенхэм"да ажойиб иш олиб борди. Мен ҳали ҳам унинг нега истеъфога чиқарилгани сабабини тушунмайман. Унинг қўл остида футболчилар ажойиб ўйин кўрсатарди. 

Кўплаб катта номга эга мураббийлар ҳозир клубдаги ишлари билан банд. Гвардиола ҳам шулар жумласидан. У нима учун Англияни деб, "Манчестер Сити"ни тарк этиши керак? Гвардиоланинг Англияга бош мураббий бўлиши ҳақиқатга тўғри келмайди.

Саутгейт кетса, Тухель ва Почеттино энг яхши номзодлар. Аммо мен Гаретнинг термада қолишини истайман", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!