Мутахассис ОФК Кубоги финалига чиққан "Насаф"нинг Андижондаги ўйинда имкониятини нега пастроқ баҳолаяпти?

Ўзбекистон Суперлигаси тобора манзилига яқинлашиб келяпти. 21 октябрь куни 23-тур учрашувларига старт берилади.

Бу сафар тур доирасидаги етти ўйин беш кунга тақсимланди. Турнинг охирги ўйини 25 октябрь куни “Андижон” – “Насаф” иштирокидаги ўйин билан якунига етади.

Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев жамоаларнинг имкониятлари ҳақида ўзининг муносабатини билдирди.

21 октябрь (пайшанба)

“Металлург” – АГМК

- “Металлург” жамоасини иккинчи даврани жуда тушкун ҳолатда ўтказаётганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу ўйин улар учун ҳаёт-мамот жангги бўлади. Лекин шундай бўлишига қарамасдан, барибир АГМК жамоасида барқарорлик бор. Жамоа ўйинчиларининг маҳоратини ҳисобга олганда, 45х55 сифатида АГМКнинг имкониятини юқорироқ баҳолаган бўлардим.

22 октябрь (жума)

“Сурхон” – “Қизилқум”

- Бу ўйин ҳам қизиқарли кечади. Иккала жамоа ҳам сўнгги учрашувларда яхши ўйин ўтказиб келмоқдалар. Ўйлашимча, “Сурхон” клуби ҳам керакли очколарни қўлга киритишга улгурди. Кўриб турибмизки, “Қизилқум” ҳам ёмон ўйинлар ўтказаётгани йўқ. Менинг фикримча, ушбу жуфтликда жамоаларнинг имконияти тенг – 50х50.

кизилкум1

“Бунёдкор” – “Турон”

- Бу ўйинда “Турон” жиддий рақибга қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилиб кўради. Чунки бу клубнинг “Пахтакор”, “Локомотив” каби жамоаларга қарши ўйинларини инобатга оладиган бўлсак, бу сафар табиийки, “Бунёдкор”га ҳам ана шундай қаршилик кўрсатиши табиий. Лекин сўзсиз ушбу беллашувда “Бунёдкор” фаворит ҳисобланади.

бунёдкор3

23 октябрь (шанба)

“Қўқон-1912” – “Локомотив”

- “Қўқон-1912” жамоаси охирги турда Жиззахда “Сўғдиёна” майдонида очко олиб қайтганидан кейин энди ушбу учрашувга янада яхши кайфиятда майдонга тушади. “Локомотив”да эса аксинча. Шу нуқтаи назардан қараганда, бу ўйиндаги жамоаларнинг имкониятини 50х50 баҳолаган бўлардим. Иккала жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатади. Албатта, қўқонликларнинг ўз майдонида ўйнашини ҳисобга олсак, уларда бироз ташаббус бўлади. Шундай бўлса ҳам мен клубларнинг кучини тенг баҳолайман.

“Машъал” – “Навбаҳор”

- “Машъал”да мураббий ўзгарганидан кейин айниқса, иккинчи даврада яхшироқ ўйинлар кўрсатяпти. Уйда ўйнаётгани сабабли “Машъал” фаворит. Тўғри, “Навбаҳор”ҳам охирги турларда ўз очколарни йиғяпти, ўйини ҳам анча қовушяпти. Муборакда яхши ўйин кечади. Фикримча, 55х45 фоиз бўйича “Машъал”да устунлик кўпроқ. Буни уларнинг ўз майдонида ўйнаётгани учун айтяпман.

навбахор3

24 октябрь (якшанба)

“Сўғдиёна” – “Пахтакор”

- Бу турнинг энг марказий ўйини деб ўйлайман. Бу ерда икки фактор роль ўйнаши мумкин. Биринчиси, “Сўғдиёна”га хоҳласа-хоҳламаса очко керак. Чунки клуб бутун мавсум давомида медаллар учун курашиб келди. Мавсум охирига келганда, буни қўлдан бой бермаслик учун астойдил ҳаракат қилади ва “Пахтакор”дан очко олганлар қаторида туради. “Пахтакор” чемпионликни расмийлаштирганидан сўнг бу учрашувга қай даражада ёндашуви кўп нарсани ҳал қилади. Очиғини айтганда, бу жуфтликда жамоаларнинг имкониятлари 50х50.

пахтакор1_1

25 октябрь (душанба)

“Андижон” – “Насаф”

- Кўряпмизки, “Андижон” жамоаси ҳар бир турни финал даражасида ўтказяпти ва очко учун борини беряпти. Эътибор берадиган бўлсак, “Андижон” ўз майдонида мухлисларига суянган ҳолда ҳаракат қилади. “Насаф”нинг Андижонга ОФК Кубогидаги ўйинидан кейин келишини инобатга олсак, менимча, сафарда қийналади. Албатта, таркиб ва ўйин савияси бўйича “Насаф” кучлироқ. Лекин ОФК Кубогидаги қийин ўйин ва йўл сабабли одатда биринчисидан иккинчи мусобақага ўтиш ўйинлари жуда оғир кечади. Клубларнинг жойлашувини инобатга оладиган бўлсак, “Насаф”га қийинроқ бўлади. Бу вазиятда мухлисларнинг далдаси ҳамда “Андижон” жамоасининг охирги турлардаги ўйинларини инобатга олиб, 55х45 дея баҳолайман.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
21/10/2021 13:11
Bahrayin klubi maydoni yahshi kurindi. vediyo rolikdan. nima bulsa ham poliyasi yahshi bulsinda chunki Nasaf rasvo poliyaga umuman uynap olmaydi.
21/10/2021 16:59
Yana bir muhim nersa sudiayalarham xalol bulishi kerek nazarimda
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
21/10/2021 18:08
Sudiyalar. uziga insof bersin. hammamiz sudiya deymiz. uzi aslida sudiya ham nima qilsin. yoqoridan bosim bulsa. u ham aytilgan ishni qiladi. bulmasa VAR chiqib ham har qanaqasiga zarba berishaptiki. hech ilojini qilib olishmasa daryoni boshidan suvni qisib quyishadi. ayni puldan tortib quyishadi qarapsizku.
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
21/10/2021 18:08
Sudiyalar. uziga insof bersin. hammamiz sudiya deymiz. uzi aslida sudiya ham nima qilsin. yoqoridan bosim bulsa. u ham aytilgan ishni qiladi. bulmasa VAR chiqib ham har qanaqasiga zarba berishaptiki. hech ilojini qilib olishmasa daryoni boshidan suvni qisib quyishadi. ayni puldan tortib quyishadi qarapsizku.
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
21/10/2021 13:07
berorta yuqmi Uzbek fudboliga muhlislik qiladigan jurnalist nimaga savol bermayapsizla. Andijon Nasaf uyinniga VAR quyilmagan hammaga malum Nasaf 5 chiga muhim uyin kutapti. nimaga shuncha be farq bulasizla. PFL. uzi shundoq ham hamma klub Nasafka qarshi qupol uynaydi. shunoqa ekan VAR QUYINGLA. man aynan Andijon qupol uynaydi demayapman. shunchaki 25 chiga boshqa uyin yuq ekanki. Nasafni. 29 chiga undanda qiyin uyin kutapti. Sugdiyona bilan kubik va Sugdiyona poliyasi nima bulsa ham. 29 chigacha. yahshi holatka bulsinda.