Мухлислар жамоа тузди

Испаниянинг Marca нашри ўз ўқувчилари ўртасида сўров ўтказиб,  ҳар бир позиция бўйича энг кучли футболчилар рўйхатини тузди.

Сўров бир неча босқичдан иборат бўлди ва якуний босқичда ҳар бир позициясига иккитадан номзод қолди. Ўқувчилар улардан бирини танлади. Сўровномада умумий ҳисобда 500 минг нафардан зиёд мухлис қатнашди.

Унга кўра, мухлислар орзусидаги жамоа таркиби қуйидаги футболчилар бўлиши керак.

Дарвозабон: Ян Облак, “Атлетико”.

Қанот ҳимоячиси: Альфонсо Дэвис, “Бавария”.

Марказий ҳимоячи: Серхио Рамос, “Реал”.

Марказий ярим ҳимоячи: Кевин Де Брюйне, “Манчестер Сити”.

Қанот ҳужумчиси: Лионель Месси, “Барселона”.

Марказий ҳужумчи: Эрлинг Холанд, “Боруссия”.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар