Мухлисларимиз бефарқ бўлмаган “Эвертон”да катта тозалаш бошланди
Ўзбекистонлик Сарвар Исмоилов “Эвертон” клуби директорлар кенгашига қабул қилингани ҳақида хабар бергандик. Шу боис, ҳамюртларимиз Англия премьер-лигасида “Эвертон”нинг ўйинларига бундан кейинг ҳам бефарқ бўлмайди.
Жамоани бошқараётган Рафаэль Бенитес таркибда жиддий ўзгаришлар қиладиган бўлди. Испаниялик мутахассис талабига кўра, “Эвертон”ни Йерри Мина, Андре Гомеш, Хамес Родригес, Бернард Анисио, Женк Тосун, Фабиан Делф каби футболчилар тарк этиши лозим.
Бу футболчилар орасидан тўрт нафарининг шартномаси якунланишига бир йил қолган ва клуб уларни сотиб юбормоқчи.
Мураббийнинг талаби клуб раҳбариятига ҳам маъқул келди. Улар катта маош олаётган бу футболчиларни сотиб юбориш орқали, даромад олиш баробарида маошлар фондини ҳам қисқартиришга муваффақ бўлади.
Фикрлар