Мхитарян фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин
"Рома" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян фаолиятини Россия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.
Ҳозирча 32 ёшли арманистонлик футболчига қайси рус клуби харидор бўлаётгани маълум қилинмаяпти. Мхитарян ҳозирча ўзининг келажак фаолияти бўйича қарорини кейинроқ билдирмоқчи.
Генрих жорий мавсум “Рома” сафида жами 46 та ўйин ўтказди. У ушбу учрашувларда 15 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Унинг римликлар билан амалдаги шартномаси 30 июнда ўз ниҳоясига етади. Шу боис у янги жамоасига эркин агент сифатида текинга кўчиб ўтиши мумкин.
Фикрлар