
Мхитарян ҳисобга олинмаган голи ҳақида: "Эҳтимол, бу гол ҳақида бутун умр ўйлайман"
Чемпионлар лигаси ярим финалининг биринчи учрашувида "Барселона" ва "Интер" 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Ушбу беллашувнинг 75-дақиқасида Генрих Мхитарян томонидан урилган гол офсайд сабабли бекор қилинди — хавбекнинг бутсаси учи бор-йўғи уч сантиметр офсайдда бўлган.
Ўйиндан сўнг арман футболчиси ушбу вазият ҳақида ўз фикрларини билдирди:
"Бу гол ҳақида қай даражада кўп ўйлайманми? Эҳтимол, бутун умр. Чунки ўша вазиятда биз устунликни қўлга киритишимиз мумкин эди. Мен уч сантиметр офсайдда эдим.
Лекин биз бошни баланд кўтариб юрамиз. Жавоб ўйинида яхши ўйнаб, ижобий натижа қайд этишимизга умид қиламиз" – дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди "нераззурилар" ярим ҳимоячиси.
Фикрлар