Мхитарян италянча гапириб барчани ҳайрон қолдирди (видео)

"Рома" клуби ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян кеча А Сериянинг 14-туридан ўрин олган "Верона"га (3:1) қарши ўйиндан сўнг италянча интерьвю бериб барчани ҳайрон қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Мхитарян шу куни ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди ва жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.

Маълумот учун, Мхитарян “Рома” сафига ўтган ёзги трансферлар даврида “Арсенал”дан ижара асосида кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!