Мхитарян "Рома"дан кетмоқчи
Арманистонлик ярим ҳимоячи Генрих Мхитарян ёзда “Рома”ни эркин агент сифатида тарк этмоқчи.
Calciomercato.com нашри тарқатган хабарга қараганда, 32 ёшли футболчи римликлар билан амалдаги шартномасини узайтирмоқчи эмас, гарчи унда ушбу келишувни автоматик узайтириш имконияти бўлса ҳам. Аммо Мхитарян ва унинг агенти Мино Райола ҳали “Рома” раҳбариятига якуний жавобни айтмаган.
“Рома”да мавсумлар оралиғида бўладиган катта ўзгаришлар Генрихнинг фикрини ўзгартириши ва уни жамоада қолишга кўндириши мумкин.
Мхитарян жорий мавсум Италия чемпионатида жами 29 та ўйинда майдонга тушди ва ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 9 та гол ҳамда 8 та голли узатмага муаллифлик қилди. Бундан аввалроқ унга “Ювентус”дан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар