Мхитарян "Рома"га ўтишга яқин турибди

  • 2 сентября, 2019, 09:12
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян фаолиятини "Рома"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда италиялик журналист Жанлуки Ди Марцио хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра “бўрилар” 30 ёшли арманистонлик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш масаласида “канонирлар” билан келишувга эришишган.

Маълумот учун, Мхитарян ўтган мавсум “Арсенал” сафида жами 49та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию