Мхитарян Шомуродов ва Ўруновга қарши ўйнаши мумкин
Мавсумни “Рома” сафида ижарада ўтказаётган “Арсенал” ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян фаолиятини Россия премьер лигасида давом эттириши мумкин.
Transfermarketweb нашри тарқатган хабарга кўра, 31 ёшли арманистонлик футболчига "Зенит" жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Бироқ, “Рома” ҳам уни таркибда сақлаб қолмоқчи. Бош мураббий Пауло Фонсека эса Мхитарян учун ҳатто жамоанинг тактик схемасини ўзгартиришга ҳам тайёр.
Мхитарян бу мавсум “Рома” сафида 20 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфери эса 20 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар