Мхитарян сўнгги 3 ойда илк бор "Рома" қайдномасидан жой олди

“Рома” клуби Европа лигаси гуруҳ босқич 5-туридан ўрин олган “Истанбул”га қарши ўйин учун қайдномани эълон қилди.

Эътиборлиси, “бўрилар” ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян сентябрь ойидан буён илк бор қайдномага киритилди.

Маълумот учун, Мхитарян жорий мавсум “Рома” сафида А Серияда 4 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!