Мхитаряннинг терма жамоаси мураббийсиз қолди

Абраам Хашманян Арманистон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра томонлар ўзаро келишган ҳолда шундай қарорга келишган.

Арманистон футбол федерацияси яқин орада терма жамоанинг янги бош мураббийи номини эълон қилади.

Маълумот учун, Хашманян Арманистон терма жамоасини 2019 йилнинг ноябридан буён бошқариб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!