МЮ 100 минг томошабинлик стадион қурмоқчи. (Фотолар)

TIGGO 2 PRO

"Манчестер Юнайтед" эгаси Сир Жим Ратклифф 100 минг ўриндиқлик янги стадион қурилиши ҳақида гапирди. 
 
"Бугун биз жуда ҳаяжонли саёҳатнинг бошланишини нишонлаяпмиз – қайта қурилган "Олд Траффорд" марказида дунёнинг энг буюк футбол стадиони барпо этилади. 
 
"Жорий стадионимиз бизга сўнгги 115 йил давомида ажойиб хизмат қилди, аммо у дунёнинг энг яхши ареналаридан орқада қолди. Янги стадионни мавжуд жой ёнида қуриш орқали биз "Олд Траффорд"нинг моҳиятини сақлаб қоламиз ва айни пайтда замонавий стадион яратиб, мухлислар учун беқиёс тажриба тақдим этамиз. 
 
Шунингдек, янги стадион "Олд Траффорд" ҳудудининг ижтимоий ва иқтисодий ривожланиши учун катализатор бўлиши жуда муҳим. Бу нафақат қурилиш жараёнида, балки стадион тўлиқ қуриб битказилгандан кейин ҳам иш ўринлари ва сармоялар яратади. Ҳукумат инфратузилма инвестицияларини устувор йўналиш сифатида белгилаган, айниқса Англиянинг шимолий қисмида, биз бу миллий ва маҳаллий аҳамиятга эга лойиҳани қўллаб-қувватлашдан фахрланамиз" - дея таъриф бериб ўтди.







Эслатиб ўтамиз, ушбу фотолар ва маълумотлар "қизил иблислар"нинг расмий сайтидан олинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!