МЮ 2011 йилдан буён илк бор кетма-кет 3та ўйинда 12та гол урди
Ads

Хабарингиз бор бугун "Манчестер Юнайтед" АПЛнинг 20-турида "Борнмут"ни 4:1 ҳисобида енгди.

Эслатиб ўтиш лозимки, МЮ бундан аввалги 2та турда "Кардифф Сити" (5:1) ва "Хаддерсфилд Таун" (3:1) жамоаларини ишончли ҳисобда енгган эди. Шу тариқа Уле Гуннар-Сульшер бошчилигидаги жамоа премьер-лиганинг қаторасига 3та ўйинида рақиблари дарвозасига 12та гол урди. Эътиборлиси, бундай ҳолат МЮ томонидан сўнгги бор 2011 йилда қайд этилган эди.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” айни дамда 35 очко билан мусобақа жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.