МЮ 3 футболчиси билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди

"Манчестер Юнайтед" жамоаси мавсум охирида шартномаси якунига етадиган 3 футболчиси билан шартномани узайтирмайди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

Клуб Эдинсон Кавани, Жесси Лингард ва Хуан Мата билан янги келишув тузмасликка қарор қилди. Раҳбарият бу ўйинчилар ўрнига бошқа футболчилар харид қилишни режалаштирмоқда.

Ҳозирда Каванига Ла Лига клубларидан таклифлар тушяпти. Лингард эса АПЛнинг бошқа клубида фаолиятини давом эттириши кутилмоқда. 

Шунингдек, Мата ҳам Ла Лига ёки бошқа чемпионатга йўл олиши мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!