
МЮ АПЛ тўпурарларидан бирини сотиб олмоқчи
"Брентфорд" ҳужумчиси Браян Мбеумо "Манчестер Юнайтед" қизиқиш доирасига тушган. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, "қизил иблислар" ёзги трансфер ойнасида 25 ёшли Мбеумони қўлга киритиш учун курашга қўшилишни режалаштирмоқда. Трансфер суммаси 70,2 миллион еврога етиши мумкинлиги айтилмоқда.
Жорий мавсумда Камерунлик футболчи барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 7 та голли узатма берди. Браян Премьер-лига тўпурарлари жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.
Мбеумонинг "Брентфорд" билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар