МЮ АПЛнинг сафар ўйинларида гол уришдан тўхтамаяпти ва лиганинг рекордини ўрнатди

"Манчестер Юнайтед" Англия Премьер лигасининг 15-турида "Лестер"га (2:2) қарши баҳс олиб борди ва рақиб дарвозасини иккита бор ишғол этди.

Сульшер шогирдлари лиганинг сафарда ўтказган сўнгги 11 та учрашувининг ҳар бирида камида иккитадан гол уриб келмоқда ва бу АПЛ рекорди ҳисобланади.

1992 йилда Англия Премьер лигаси ташкил этилишидан олдин, Англия чемпионатининг юқори лигасида 11 та ёки ундан кўпроқ баҳсларнинг ҳар бирида камида иккитадан ортиқ гол урган сўнгги клуб ҳам "Манчестер Юнайтед" бўлиб, 1958-1959 йиллар оралиғидаги 13 ўйинлик сериядан иборат бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!