МЮ "Барселона" футболчиси учун 80 миллион евролик таклиф тайёрламоқда
"Манчестер Юнайтед" "Барселона" ярим ҳимоячиси Марк Касадони ўз сафига қўшиб олмоқчи.
"Fichajes" нашри берган маълумотга кўра, "қизил иблислар" 22 ёшли футболчини асосий трансферларидан бири сифатида белгилаб олган. МЮ испаниялик хавбек трансфери учун Каталония клубига 80 миллион евролик илк таклифни тайёрламоқда.
Маркнинг айни вақтда "трансфермаркт" порталидаги нархи 25 миллион еврони ташкил этади.
Маълумот учун, Касадо жорий мавсум Флик қўл остида 19 та учрашувда майдонда ҳаракат қилиб, 1 та голли узатма амалга оширган.



Фикрлар