"МЮ" "Барселона"га ўтиши амалга ошмаган футболчига қизиқмоқда

ПСЖ ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо фаолиятини Англияда давом эттириши мумкинлиги борасида хабар беради , Express нашри.

Ёзда шартномаси поёнига етадиган футболчини текинга қўлга киритиш истагида бўлиб турибди. Рабьо аввалроқ "Барселона" билан келишувга эришганлиги борасида хабарлар тарқалган эди. Аммо, каталонияликлар ушбу трансферни амалга ошишини исташмади ҳамда музокараларни тўхтатишган эди.

"Манчестер Юнайтед" эса унга юқори маош таклиф қилган ҳолда, ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Адриен Рабьо ПСЖ билан келиша олмай қолганлиги сабабли, клуб уни асосий жамоа машғулотларидан четлатган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!