
МЮ “Бавария” билан ўртоқлик учрашувини ўтказади
“Манчестер Юнайтед” клуби “Бавария” билан ўртоқлик учрашувини ўтказишини маълум қилди. Жамоаларнинг бу тўқнашуви 5 август куни “Альянц-Арена”да бўлиб ўтади.
Ортда қолган мавсумда “Манчестер Юнайтед” Премьер-лигада 81 очко билан иккинчи ўринни банд этди. Биринчи ўрин “Манчестер Сити”га насиб қилди. 100 очко.
“Бавария” 2017/18 мавсумда 28-марта Бундеслига чемпиони бўлди. Мюнхенликлар 84 очкожамғаришган. Бу иккинчи ўринни банд этган “Шальке 04”дан 21 очко кўп дегани.
Фикрлар