МЮ "Бавария" футболчисини нишонга олди
"Манчестер Юнайтед" "Бавария" ярим ҳимоячиси Леон Горецкани сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "ТЕАМtalk" нашри маълум қилди.
Манба маълумотига кўра, "қизил иблислар" германиялик хавбекни ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун номзод сифатида кўрмоқда. Манчестерликлар Горецкани қишки трансфер ойнасидаёқ ўз сафига қўшиб олишни режа қилган. Аммо ҳозирда МЮ ва мюнхенликлар ўртасида футболчи трансфери бўйича музокаралар ўтказилмаган.
Леоннинг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 15 миллион еврони ташкил этади. Унинг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли футболчи 2018 йилдан бери "Бавария" сафида ҳаракат қилиб келади. Шу давр мобайнида у 287 та учрашувда майдонга тушиб, 46 та гол киритган ва 48 та голли узатма амалга оширган.
Фикрлар