МЮ Беллингем учун курашдан чиқди, номзодлар орасида 3 та гранд клуб бор
Европанинг бир нечта гранд клуби "Боруссия" Дортмунд ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем учун талашмоқда.
"Sky Sport Deutschland" хабарига кўра, англиялик футболчини сотиб олиш курашида МЮ мағлуб бўлди ва курашни тўхтатди. Манчестерликларда Жудни харид қилиш учун имконият йўқ.
Бироқ "Ливерпуль", "Манчестер Сити" ҳамда "Реал" уни ўз таркибига қўшиб олиш ҳаракатларини давом эттирмоқчи. "Шаҳарликлар" ва "қироллик клуби"да молиявий муаммо бўлмаслиги, мерсисайдликлар учун эса трансфер нархи бироз қимматлик қилиши тахмин қилинмоқда. "Асаларилар" ўз футболчисини 150 миллион еврога баҳоламоқда.
19 ёшли футболчи 2020 йилда дортмундликлар таркибига келиб қўшилган. У айни пайтда Англия терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда.
Фикрлар