МЮ бош мураббийи "Эвертон" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди
АПЛнинг 27-турида "Манчестер Юнайтед" сафарда "Эвертон"ни 1:0 ҳисобида таслим қилди. Учрашувдан сўнг эса "қизил иблислар" бош мураббийи Майкл Кэррик ғалабани изоҳлади.
Ўйин ҳақида:
"Биз кўп ишлашимиз керак бўлди. "Эвертон"га алоҳида эътибор бериш керак - улар бизга қийинчиликлар яратди ва жарима майдонимизда кўп ҳимояланишга мажбур қилди. Биз фидойилик билан ҳимояланганимиз юқори даражада эди. Қуруқ ўйинлар ўтказиш фантастика. Биз яхшироқ ўйнай оламиз, лекин шу билан бирга, сафарда 1:0 ҳисобида ғалаба қозониш ёқимли.
Натижа ва кайфиятдан жуда мамнунман. Йигитлар бор кучларини ишга солиб, бошқалар учун ўзларини қурбон қилишди".
Шешконинг голи ҳақида:
"Яхши, шафқатсиз якун. Куня ва Мбемо ҳаммасини аъло даражада бажаришди. Захирадан майдонга тушганидан кейин ўйинни ўзгартирган Шешко учун жуда хурсандман."
Ламменс ҳақида:
"У бир нечта ажойиб сейвларни амалга оширди, мураккаб вазиятда хотиржам кўринарди. У бурчак зарбаларида ўзини йўқотиб қўймади, бир нечта вазиятни мукаммал тахмин қилди ва тоза ҳаракат қилди. Бугун у ажойиб эди", - деди Кэррик.
Фикрлар