МЮ Бразилия терма жамоаси ҳужумчисини сотиб олмоқчи

TIGGO 2 PRO

"Манчестер Юнайтед" ўз таркибини кучайтириш устида ишламоқда. Жамоа бош мураббийи Рубен Аморим илгари бир ёки бир нечта йирик футболчиларни сотиб олиш истагини билдирганди.

Журналист Бен Жейкобснинг маълумотларига кўра, “қизил иблислар” “Вулверхемптон” ҳужумчиси Матеус Куньяни нишонга олишган. Манчестер клуби Чемпионлар Лигасига йўлланма ололмаса ҳам, бу трансфер амалга ошишига тўсқинлик қилмайди.

Матеус Кунья жорий мавсумда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди. 25 ёшли футболчи Бразилия миллий терма жамоасида ҳам тўп суради. "Transfermarkt" порталига кўра, унинг бозор қиймати 55 миллион еврога тенг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!