МЮ Чемпионлар лигаси кашфиётини нишонга олди

“Манчестер Юнайтед” хўжайинлари “Боруссия”дан Жейдон Санчони ололмаган тақдирда унинг ўрнига испаниялик Ферран Торресни жалб қилишни ўйламоқда.

“Валенсия” ярим ҳимоячиси Ла Лига учрашувларидан ташқари Чемпионлар лигасида ҳам юқори савияда ўйнади ва шу орқали Европанинг гранд клублари эътиборини қозонди.

Гарчи Торреснинг шартномасида бадал пули 100 миллион еврога тенглаштирилган бўлса-да, пандемия туфайли испанияликлар яхшигина чегирма қилиши кутилмоқда. Чунки футболчиларни сотиш улар учун ҳам пандемия келтириб чиқарган иқтисодий муаммоларни ҳал этишнинг камсонли йўлларидан бири ҳисобланади.

“Уфа” ва Остон Ўрунов ўйинини “Манчестер Сити” хўжайинлари кузатмоқда

Энг ўткир ҳужум учлиги. Шомуродов “Наполи”, “Севилья”, “Атлетико”дан олдинда!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!