“Уфа” ва Остон Ўрунов ўйинини “Манчестер Сити” хўжайинлари кузатмоқда

“Манчестер Сити”га эгалик қилувчи City Football Group холдинги “Уфа”жамоаси ўйинларини кузатиб келаётгани маълум бўлди. Мазкур холдинг Россия премьер лигасида иштирок этаётган ушбу клубни харид қилиш истагини билдирган.

Бундан ташқари, Остон Ўрунов тўп сураётган клубни харид қилиш учун City Football Group холдинги Red Bull компанияси билан рақобатлашишига тўғри келади.

“Уфа” клубининг бош директори Шамиль Газизов раҳбарият инвесторлар билан бир неча маротаба учрашув ўтказганини маълум қилди. Ҳар икки компания дунё бўйича қатор футбол жамоаларига эгалиқ қилади. City Football Group холдинги яқинда тўққизинчи жамоани харид қилгани айтилмоқда.

Red Bull компанияси жамоалари ўртасида энг машҳурлари “РБ Лейпциг” ва “Ред Булл Зальцбург”дир.

Ўруновнинг келажаги порлоқ!

Ўрунов ва жамоадошларининг “сири” фош бўлди

Ўруновнинг қарори тўғри чиқди ёхуд “Уфа” легионерларсиз ўйнамоқчи

Шомуродов “Ростов” етакчиси, Ўрунов ҳам тез орада “Уфа”ни “қўлга олади”

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!