МЮ cўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига ғалаба қозонди

АПЛ 23-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйиндаги ягона гол 90+3 дақиқада Рэшфорд томонидан киритилди. 

Ушбу натижадан сўнг "қизил иблислар" ҳисобидаги очколар сонини 38 тага етказиб олди. Айни вақтда улар АПЛ турнир жадвалида 4-поғонани банд этган. Худди шунча очкога эга "болғачилар" 5-поғонада бормоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!