МЮ дарвозабонини Туркияга қўйиб юбориши мумкин

  • 5 сентябрь, 16:22
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Алтай Байиндир фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириш имкониятига эга, деб хабар беради Attacking Football.

Tecno

Инсайдерлар маълумотига кўра, 27 ёшли дарвозабонни "Трабзонспор" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Туркияда трансфер ойнаси яна бир ҳафта очиқ бўлади, шунинг учун томонлар битимни расмийлаштиришга улгуришлари мумкин.

Туркиялик футболчининг трансфер нархи саккиз миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг "қизил иблислар" билан амалдаги 2027 йилнинг июль ойигача мўлжалланган.

Байиндир ўтган мавсумда 10 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ўтказиб юборган. Туркиялик голкипер 3 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!