МЮ де Хеа ўрнига муносиб номзод топиб қўйди

"Манчестер Юнайтед" клуби шартномани узайтиришдан бош тортаётган дарвозабон Давид Де Хеани қўйиб юборишга тайёр.

The Metro нашрининг хабар беришича агар испаниялик посбон ёзда жамоадан кетса, “қизил иблислар” бор эътиборини “Атлетико” дарвозабони Ян Облакни сотиб олишга қаратишади. Аммо, манкуанликларга уни қўлга киритиш жуда қийин бўлади. Боиси, словениялик посбон бундан бир ҳафта муқаддам “матрасчилар” билан амалдаги шартномасини узайтирган эди. Унинг трансфери ҳозирда 80 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, 26 ёшли Облак жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 43та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 34та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!