МЮ де Хеа ўрнига Португалия терма жамоаси посбонини олиб келмоқчи

"Порту" клуби ва Португалия терма жамоаси дарвозабони Диогу Кошта фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

ESPN нашрининг хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" ёзги трансфер ойнасида 23 ёшли посбонни сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Кошта манкунианликлар таркибида испаниялик дарвозабон Давид де Хеа ўрнини эгаллаши мумкин. Боиси МЮ де Хеа билан мавсум якунида тугайдиган шартномани узайтириш борасида ҳали келиша олмаяпти.

Диегу Кошта жорий мавсум “Порту” сафида барча турнирларда жами 33 та ўйинда майдонга тушди ва 25 та гол ўтказиб юборди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!