МЮ де Хеага Ла Лигадан ўринбосар топиб қўйди
"Манчестер Юнайтед" клуби "Атлетико" Мадрид дарвозабони Ян Облакни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” 26 ёшли словениялик посбонни келгуси ёзда сотиб олишмоқчи. Манкуанликлар уни 2020 йилда якунига етадиган шартномани узайтиришдан бош тортаётган Давид де Хеага муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Облак “Атлетико” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида у “матрасчилар” таркибида жами 211та ўйинда иштирок этди ва ўз дарвозасидан 140та гол ўтказиб юборди. Унинг товон пули 120 млн еврони ташкил этади.
Фикрлар