МЮ дунёнинг энг зўр дарвозабонларидан бири билан шартнома имзоламоқчи

"Атлетико" дарвозабони Ян Облак Испания чемпионатини Англия Премьер-лигасига ўзгартириши мумкин. Mundo Deportivo хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" 30 ёшли словениялик посбоннинг трансферига қизиқиш билдирмоқда.

Облак "Олд Траффорд"да испаниялик ҳамкасби Давид де Хеа ўрнига асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Айтиш керакки, де Хеанинг МЮ билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва томонлар янги меҳнат шартномаси бўйича келиша олмаяпти.

Ян 2014 йилнинг июль ойидан бери “Атлетико” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг "матрасчилар" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Дарвозабоннинг трансфер нархи 40 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!