МЮ Дьёкереш учун курашда "Арсенал" билан куч синашади!

  • 22 May 16:19
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Спортинг"нинг швециялик тўпурари Виктор Дьёкереш трансфер бозорида катта талабга эга. "L’Equipe" нашрининг хабарига кўра, 26 ёшли ҳужумчи билан "Манчестер Юнайтед" жиддий қизиқмоқда.

Маълумотларга кўра, сўнгги ҳафталар давомида "қизил иблислар" футболчининг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. Асосий рақобатчи сифатида Лондоннинг "Арсенал" клуби тилга олинмоқда. Бундан ташқари, футболчига Европанинг гранд клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Жумладан, "Барселона" ва АПЛнинг яна бир неча клублари.

Дьёкерешнинг бозор баҳоси 75 миллион еврога тенг. Унинг "Спортинг" билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли форвард ;орий мавсумда 51 ўйинда майдонга тушиб, 53 та гол ва 13 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Comments

You must be logged in to commet!