МЮ футболчиси "Ньюкасл"га қарши ўйиндан сўнг стадионни қўлтиқ таёқда тарк этди (ФОТО)
"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминей кеча "Ньюкасл"га (4:1) қарши ўйинда жароҳат олди.
Mirror нашри тарқатган хабарга қараганда 23 ёшли футболчида тизза пайлари жароҳатлангани тахмин қилинмоқда. Айтиш керакки, у кеча стадионни қўлтиқ таёқда тарк этган.
Маълумот учун, Мактоминей жорий мавсум МЮ сафида 21 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар