МЮ футболчиси янги мавсумни Францияда бошлаши мумкин

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Андер Эррера фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

The Sun нашрининг хабар беришича 29 ёшли испаниялик футболчини ПСЖ клуби ўз сафида кўрмоқчи. Парижликлар унга ҳафтасига 150 минг фунт маош ваъда қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ МЮ Эррера билан шартномани узайтириши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Қайд этиш лозимки, унинг манкуанликлар билан амалдаги келишуви жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Маълумот учун, Эррера жорий мавсум жами 26та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!