МЮ футболчиси ёзда Германияга йўл олиши мумкин

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" футболчиси Жейдон Санчо фаолиятини Дортмунднинг "Боррусия" клуби сафида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Мигель Делейни хабар бермоқда.

Tecno

Манба маълумотига кўра, Санчонинг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси ёзда якунига етади. Аммо МЮ раҳбарияти вингер билан янги шартнома имзолашни режалаштирмаяпти. Шу боис немис клуби Жейдонни текин қўлга киритиб олишни кўзламоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли футболчи айни вақтда ижара асосида "Астон Вилла" сафида ҳаракат қилиб келмоқда. У жорий мавсум бирмингемликлар сафида 18 та учрашувда майдонга тушишга эришди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!