МЮ футболчисининг ёзда ПСЖга ўтиши аниқ бўлди

  • 26 апрель, 2019, 18:49
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ клуби "Манчестер Юнайтед" хавбеки Андер Эррер билан келишувга эришди. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра парижликлар айни дамда 29 ёшли испаниялик футболчи билан фақатгина шартнома муддати масаласида музокаралар ўтказишмоқда. Улар ўзаро 4 ёки 5 йиллик келишув имзолашлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Эрреранинг МЮ билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва шу сабабли у ПСЖга эркин агент сифатида кўчиб ўтади.

Маълумот учун, Эррера жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” таркибида жами 26та ўйинда қатнашди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!